Самарқандда Тожикистондан гиёҳванд модда яшириб олиб ўтилган газ баллони портлади

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятида Тожикистондан ичига гиёҳванд модда яшириб олиб ўтилган пропан газ баллони портлади. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Тожикистоннинг Душанбе ва Бохтар шаҳарларида яшовчи 44 ёшли Д.О. ҳамда С.С. пропан газ баллони ичига яширинча жойлаштирилган опий гиёҳвандлик моддасини Тожикистондан Ўзбекистонга олиб ўтган ва сотиш мақсадида Ургут туманида яшовчи таниши, 43 ёшли М.Ф.нинг яшаш хонадонига келган.

Улар пропан газ баллони ичидан гиёҳвандлик моддаларини олаётганида газ чақнаши оқибатида куйиб, туман шифохонасига борган.

Ўтказилган текширувлар натижасида пропан газ баллони ичида целлофан пакетга ўралган 244,19 грамм опий гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда ҳужжатлаштирилган.

Бундан ташқари, Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ўтказилган яна бир тадбирда Иштихон туманида яшовчи, 40 ёшли Қ.А. бошқарувида бўлган Nexia-2 русумли автомашинада 1 килограмм 8,16 грамм опий гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Хабарга кўра, ҳозирда ушбу фуқароларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

852

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг