Самарқандда тарбияланувчилари заҳарланган МТМ фаолиятини давом эттиргани айниқланди

Жамият

image

Жорий йилнинг 11 октябрь куни Самарқанд шаҳридаги 80, 98 ҳамда 106-сонли мактабгача таълим муассасаларнинг 12 нафар тарбияланувчилари овқатдан заҳарлангани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳолат бўйича шу куннинг ўзида Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 257-1-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши шаҳар ИИО ФМБ хузуридаги Тергов бўлимига юборилган эди. Хабарларда МТМ фаолияти тўхтатилгани айтилганди. Бироқ, МТМлар болаларни қабул қилишда давом этган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда. 

МТМларнинг фаолияти вақтинча тўхтатилганлигига қарамасдан улар ноқонуний равишда фаолият юритаётгани аниқланган. Бунга эса фаолиятни тўхтатиш билан боғлиқ расмий хабарномалар МТМ раҳбарларига кечикиб етиб боргани сабаб бўлгани айтилмоқда. 

“Шаҳар ДСЭНМ томонидан 98 ва 106-сонли МТМлар фаолиятни вақтинча тўхтатиш ҳақидаги қарорлари, кечикиб МТМ раҳбарларига тақдим қилинганлиги сабабли қисман фаолият юритган”, дейилади Бош прокуратура ахборотида. 

Юқоридагиларга кўра, Самарқанд шаҳар прокурори томонидан вилоят ДСЭНМ бош врачи ва вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи номига 2 та тақдимнома киритилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг