Самарқандда тадбиркордан 10 минг “кўкат” талаб қилган бозор раҳбари ушланди

Жамият

image

Самарқанд вилояти туманларидан биридаги марказий деҳқон бозори раҳбари ва унинг укаси маҳаллий фуқарога тикувчилик цехи ва дўкон қуриши учун ер ажратиб беришни ваъда қилиб, эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ака-ука “уддабуронлар” дастлаб дўкон қурилишига рухсатнома чиқартириб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда аниқланган барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” раҳбари 15 минг доллар пора билан ушланган эди.

Шунингдек, Тошкентда тадбиркордан 15 минг доллар пора талаб қилган банк раиси қўлга олинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

204

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг