Самарқандда фуқаро электр корхонаси раҳбарини пичоқлади

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятида тадбиркор корхонаси тез-тез электр таъминтонидан узилиб қолаётгани сабаб ЭТК раҳбарини пичоқлади. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.

Жорий йилнинг 12 апрель куни соат 18:15 ларда Каттақўрғон тумани “Кадан” МФЙда жойлашган “Қорадарё” электр тармоқлари корхонасига туманнинг Саройқўрғон маҳалласида  яшовчи 36 ёшли О.Т. корхона раҳбари билан гаплашиш мақсадида келган.

Фуқаро электр тармоқлари корхонаси раҳбаридан ўзи раҳбарлигидаги корхонанинг электр таъминотида нима сабабдан узилиши юзага келаётганини сўраган. Шу жойда улар ўртасида келишмовчилик келиб чиққан. Шундан сўнг фуқаро ўзи билан ёнида олиб келган пичоқ билан корхона раҳбарининг бўйин-елка соҳасига бир маротаба зарба берган. Оқибатда ЭТК раҳбари тан жароҳати олган ва шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми (хизмат бурчини бажараётган шахсга совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ишлатиб, қасддан баданига ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Фуқаро процессуал тартибда ушланиб, қамоққа олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд

Баҳолаганлар

348

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг