Самарқандда бир гуруҳ ўқувчилар оммавий жанжал уюштирди
3-саҳифа
−
06 Июль 2022
12379Самарқанддаги ўқув марказларидан бирининг бир гуруҳ ўқувчилари ўртасида оммавий жанжал содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 5 июль куни соат 19:30 ларда Самарқанд шаҳрининг Даҳбед кўчасида жойлашган ўқув марказларидан бирининг ўқувчилари ўртасидаги келишмовчилик оқибатида жанжал юзага келган.
Оммавий муштлашувда қатнашган фуқаролар ҳудудий ИИБга олиб келинган ва ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Ҳозирда Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023