Самарқандда ҳавога заҳарли газ тарқалишининг олди олинди

Жамият

image

Самарқанд вилоятида хавфли ҳисобланган ўткир ҳидли заҳарли газ ҳавога тарқалиши олди олинди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 4 июнь куни тахминан соат 18:15 да Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг навбатчилик қисмига «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Бухоро минтақавий темир йўл узели "Зарафшон" темир йўл бекатида юк поездига уланган цистернадан хлорид кислотасининг оқиб тушаётганлиги ва ундан инсон учун хавфли ҳисобланган ўткир ҳидли заҳарли газ ҳавога тарқалаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушди.

Мазкур хабарга кўра, Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи ҳодиса жойига зудлик билан етиб борган. Қутқарувчилар томонидан махсус техникалар ёрдамида кўрилган тезкор чоралар натижасида вазият тўлиқ назоратга олиниб, соат 19:15 лар атрофида кучли таъсир этувчи заҳарли модда билан боғлиқ кимёвий хавф бартараф этилган.

Аввалроқ, вазирлик чигирткаларга қарши чоралар кўраётгани ҳақида хабар берган эди.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Заҳарли газ

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг