Самарқандда ҳаракатланиб кетаётган “ЗИЛ” кўприкдан қулади
3-саҳифа
−
28 Июль 2022
17452Самарқандда “ЗИЛ” русумли юк автомобили ҳаракатланиб кетаётганда кўприкдан тушиб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмаит хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа бугун, 28 июль куни соат 11:40 лар атрофида Самарқанд шаҳрининг Бўстонсарой ва Рўдакий кўчалари кесишган чоррахада содир бўлган.
Ҳаракатланиб келаётган “ЗИЛ” ҳайдовчиси М.Ч. руль бошқарувини йўқотиб, чорраҳадаги кўприкдан пастга тушиб кетган.
Ҳайдовчи тиббиёт бирлашмасига олиб борилиб, тез ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши экани айтилмоқда.
ИИБга кўра, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023