Бугун, 3 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Aлимовнинг тасдиқлови билан Самарқанд шаҳрига янги бош имом-хатиб тайинланди. Бу лавозимни Зафар Маҳмудов эгаллади.
Маҳмудов Зафар Орзи ўғли шу пайтгача Самарқанд шаҳридаги “Хўжа Aбду Дарун” жоме масжиди имом-хатиби лавозимида ишлаган.
Аввалроқ, 2017 йилгача Самарқанд вилояти бош имом-хатиби вазифасида ишлаган Нуриддинхон Исломов 73 ёшда вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.