Самарқанд шаҳар ДСЭНМ бош врачи вафот этди

Жамият

image

Самарқанд шаҳар Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази бош врачи лавозимида фаолият юритиб келаётган  Пирмуҳаммад Маҳмудов 49 ёшида вафот этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га Самарқанд вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси хабар берди. 

Маълумотларга кўра, у коронавирус хасталигига чалинган бўлган. Бир неча кун аввал ушбу касалликдан даволаниб чиққан. Унинг вафотига коронавирус қолдирган асоратлар сабаб бўлган бўлиши мумкин. 

Пирмуҳаммад Маҳмудов 1971 йилнинг 20 октябрь куни Самарқанд виялоти Қўшработ туманида туғилган. 1994 йилда Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган. 

У меҳнат фаолиятини 1995 йилда Самарқанд вилоят болалар юқумли касалликлари шифохонаси врачи сифатида бошлаган. Бугунгача:

•    1995-1997 йилларда Қўшработ тумани Марказий шифохонаси Тоз қишлоқ врачлик пунктида болалар врачи;

•    2001-2004 йилларда Қўшработ тумани Марказий шифохонаси Тоз қишлоқ врачлик пункти мудири; 

•    2004-2006 йилларда Самарқанд шаҳар Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази врач – эпидемиологи;

•    2006-2018 йилларда Самарқанд шаҳар Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази Эпидемиология масалалари бўйича бош врач ўринбосари;

•    2018 йилдан Самарқанд шаҳар Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази бош врачи лавозимида ишлаган. 

QALAMPIR.UZ марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради. 


Мақола муаллифи

Теглар

Пирмуҳаммад Маҳмудов

Баҳолаганлар

384

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар