Самарқандда Lacetti хонадон деворига урилди. Икки киши ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
31 Июль 2021
8947Жорий йилнинг 29 июль куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманида Lacetti автомобили юқори тезликда хонадон деворига урилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизмати хабар берди.
ЙТҲ тахминан соат 16:40 да Ургут тумани Устахона қишлоғи ҳудудидан ўтган А-377 Самарқанд-Айний автомобиль йўлининг 28-кмда содир бўлган. Катта тезликда ҳаракатланган Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлдан чиқиб кетган ва йўл четидаги уйга бориб урилган.
ЙТҲ оқибатида 24 ёшли ҳайдовчи ва машинадаги 16 ёшли йўловчи воқеа жойида вафот этди.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023