Салоҳ менинг барча рекордларимни янгилайди – Дрогба

Спорт

image

Лондоннинг “Челси” клуби сафида UEFA чемпионлар лигасида зафар қучган Дидье Дрогба “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ҳақида фикр билдирди.

“Агар Салоҳ худди шу руҳда ўйнашда давом этса, у менинг барча рекордларимни янгилайди”, дейди Дрогба.

Кот-д’Ивуар терма жамоаси собиқ сардори ҳисобланган Дрогба Англия чемпионати тарихидаги энг сермаҳсул африкалик футболчи эди. Муҳаммад Салоҳ эса Дидьенинг рекордини янгилади. Мисрлик футболчи ҳисобида 107 та гол бор, ивуарлик футболчи эса рақиблар дарвозасига 104 гол урган.

Эслатиб ўтамиз, мерсисайдликлар клубининг собиқ ҳужумчиси Фернандо Торрес Муҳаммад Салоҳни айни пайтда дунёнинг энг яхши футболчиси сифатида тан олишини айтиб ўтган эди.

Маълумот учун, Дидье Дрогба UEFA Чемпионлар лигасида гол уриш бўйича африкалик футболчилар ичида энг яхши натижани қайд этган – 44. Салоҳ ҳисобида эса 33 та гол мавжуд.


Мақола муаллифи

Теглар

Челси Ливерпуль Муҳаммад Салоҳ Дидье Дрогба Фернандо Торрес

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг