Саида Мирзиёева: Ҳар бир оила ўз оила боши билан фаровон ҳаёт кечирсин

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи, Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева Ўзбекистон халқини қурбон ҳайити билан табриклади. У ижтимоий тармоққа ота-онаси - Президент Шавкат Мирзиёев ва мамлакатнинг биринчи хоними Зироат Мирзиёеванинг суратини жойлаштириб, шундай ёзади. 

"Қадрли юртдошлар! Дўстларим, кўплаб фолловерларим!

Барчангизни оила аъзоларим номидан Арафа куни муносабати билан табриклайман!

Бу дунёда ҳамма нарса ўткинчи. Лекин меҳр-оқибат, урф-одатларимиз ва қолаверса, муқаддас динимиз билан боғлиқ барча қадриятларимиз абадий сақланиб қолади.

Энг асосийси, бахтимизга ота-онамиз, яқинларимиз соғ бўлишсин. Ҳар бир оила ўз оила боши билан фаровон ҳаёт кечирсин.

Ҳаж сафарини ўтаётган ватандошларимизни эса Аллоҳ зиёратларини қабул қилиб, эсон-омон ўз яқинлари бағрига етиб келишларини насиб этсин!

Арафа муборак, дўстларим!"


Мақола муаллифи

Теглар

Саида Мирзиёева

Баҳолаганлар

280

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг