Саҳна устаси Асрол Тошкенбоев вафот этди

Жамият

image

“Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, Ўзбекистон давлат сатира театрининг етакчи саҳна устаси Тошкенбоев Асрол Газибоевич 81 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар бермоқда.

Маълумот ўрнида, саҳна устаси Асрол Тошкенбоев ижодий фаолиятини 1963 йилда Ҳамид Олимжон номидаги Самарқанд вилояти мусиқали драма театрида бошлаган. 1968 йилда у фаолиятини Аброр Ҳидоятов номидаги Ўзбек давлат драма театрида давом эттирган. 

1989 йили Абдулла Қаҳҳор номидаги Республика Сатира театри ташкил этилгач, Асрол Газибоевич ушбу театрнинг тамал тошини қўйган ижодкорлар сифатида шу даргоҳда иш бошлаб, ҳозирги кунга қадар меҳнат қилди.

Эслатиб ўтамиз, июль ойи охирида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган меъмор Серго Михайлович Сутягин 84 ёшида коронавирусдан вафот этди. Июлда иқтисод фанлари доктори, профессор Ўктам Пардаевич Умурзоқов ҳам вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

224

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг