Рўзиқул Бердиев: “Натижадан қониқдик, аммо ўйин ҳақида бундай дея олмайман”

Спорт 1441
image

Кеча, 25 август куни ОФК Кубоги доирасида “Аҳал”га қарши баҳсдаги ғалабадан кейин ташкиллаштирилган матбуот анжуманида “Насаф” клуби бош мураббийи ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Унинг таъкидлашича, жамоанинг ўйинида ҳали бир қанча камчиликлар мавжуд бўлиб, бу борада алоҳида шуғулланиш зарурат талаб қилади.

“Ўйиннинг оғир ўтишига ўзимиз сабабчимиз. Учрашувни яхши бошлагандик. Иккита гол ургандан кейин ўйнашдан тўхтадик. Агарда ҳар қандай жамоага имкон берадиган бўлсак, улар ўйнашни бошлайди. Асосийси ғалабага эришдик ва навбатдаги босқичга чиқдик. Ҳа, ўйинимизда камчиликлар бор. Балки, натижадан қониққандирмиз, аммо ўйин бобида бундай, дея олмайман.

Рақиб мураббийи схема ёки ўзгаришлар орқали ўйинни ўзгартирганини кўрмадим. Фақат 3:2 ҳисобидан кейин у 4-3-3 га ўтди. Бунга ҳам ўзимиз сабабчимиз. Рақибнинг яхши ўйнаганига бизнинг ўйинни ташлаб юборганимиз сабаб бўлди. Бу каби рақиблар қандай ўйин кўрсатишни яхши билади. Кеча айтганимдек, ўйин қизиқ бўлди”, дейди Бердиев.

Шунингдек, мураббий ўйиннинг “хавотирли бўлса-да, анча қониқарли” ўтганини алоҳида таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, “Насаф” кейинги босқичда Ҳиндистоннинг “Мохун Баган” клубига қарши баҳс олиб боради.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 19
Рейтинг: 3.1
t
×