Руслан Нуриддинов жаҳон рекордини янгилади

Спорт

image

Тошкентда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатининг эркаклар ўртасида -109 кг вазн тоифасидаги беллашувлари ўз якунига етди. Қувонарлиси, унда ўзбекистонликлар – Руслан Нурудинов олтин, Акбар Жўраев кумуш медални қўлга киритди.

Ўзбекистон миллий Олимпия қўмитасининг хабар беришича, силтаб кўтариш машқида олтин медаль учун икки ўзбекистонлик ўзаро рақобат олиб борган. Якунда Руслан Нуриддинов 241 кг билан Осиё чемпионлигини қўлга киритиш қатори янги жаҳон рекордини ўрнатишга муваффақ бўлган. Кумуш медаль Акбар Жўраевга, бронза медали эса хитойлик Янг Чжега насиб этган.

“Таъкидлаш жоиз, даст кўтариш машқида хитойлик Янг Чже юртдошларимизга жиддий рақобат кўрсатди. Хитойлик полвон ушбу машқда 200 кг тошни бўй сундириб, янги жаҳон рекордига муаллифлик қилди. Бу машқда Жўраев 194 кг, Нурудинов 188 кг натижа қайд этди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистолик боксчи Нигина Ўктамова жаҳон чемпионлигини қўлга киритганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1322

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг