Руслан Нуриддинов ўзини ортда қолдирган спортчини чемпионлик билан табриклади

Спорт 14464
image

Рио-2016 Олимпиадаси олтин медали соҳиби, Олимпия ўйинлари рекордчиси Руслан Нуриддинов кеча, 3 август куни Токио-2020 Олимпиадасида оғир атлетика бўйича умумий 430 кг оғирликдаги тош кўтариб, олтин медални қўлга киритган Акбар Жўраевни ўз видеомурожаатида ғалаба билан табриклади.

Маълумот учун, Олимпиада рекордчиси саналувчи Руслан Токио-2020 йўлланмаси учун кечган баҳсларда Акбар Жўраев билан яккама-якка курашда пастроқ натижа қайд этиб, йўлланмани қўлдан чиқарган эди.

Муҳими, амалдаги чемпионни енгиб, йўлланмани қўлга киритган спортчи буни оқлаб, делегацияга яна бир олтин медални туҳфа қила олди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 491
Рейтинг: 3.1
t
×