Руни Роналдунинг “Сити”га ўтишига ишонмаслигини айтди

Спорт 1965
image

Италиянинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду тез орада Англиянинг “Манчестер Сити” клуби аъзосига айланиши кутилмоқда. Унинг трансфер суммаси 30 миллион еврога баҳоланди.

Ушбу трансфер юзасидан “Манчестер Юнайтед” ва Англия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни собиқ жамоадошининг “Сити”га ўтишига ишонмаслигини таъкидлаган.

“Қизиқарли янгилик, лекин мен бунга ишонмайман. Криштианунинг “Манчестер Юнайтед”да катта мероси бор, шунинг учун уни “шаҳарликлар” футболкасида кўрмаяпман. Бироқ, бу футбол. Менимча, у ПСЖга боргани маъқул.

Шахсан мен ҳеч қачон “Манчестер Сити” ёки “Ливерпуль”да ўйнай олмасдим. Тўғри, “Сити” ва “Юнайтед”да ўйнаган футболчилар йўқ эмас, лекин Роналду уларнинг тоифасига киради, деб ўйламайман”, дейди Руни.

Эслатиб ўтамиз, Роналду бугун, 27 август куни жамоадошлари билан хайрлашиб, Англияга учиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 31
Рейтинг: 3
t
×