Россиядан ҳужум бўлса, урушга тайёрмиз – Финляндия армияси қўмондони

Олам

image
0:00
0:00
download

Россия ҳужуми содир бўлган тақдирда Финляндия шарқий қўшниси билан уруш олиб боришга тайёр ва рус армиясига қаттиқ қаршилик кўрсатади. Бу ҳақда Финляндия Қуролли Кучлари қўмондони Тимо Кивинен маълум қилди, деб хабар бермоқда “Reuters” агентлиги.

Бундай можаро юз берган тақдирда Финляндия армиясининг потенциал муваффақияти учун асосий омиллар орасида жаноб Кивинен қурол кучи ва Финларнинг ўз ҳудудларини ҳимоя қилиш учун мотивациясини санаб ўтган.

“Биз у ерда (Украинада) олиб борилаётган жанговар ҳаракатлар турига қараб, ўз ҳарбий мудофаамизни ўқ отиш кучи, зирҳли транспорт воситалари, шунингдек авиациядан кенг фойдаланган ҳолда тизимли равишда ривожлантирдик”, дейди армия қўмондони.

Жаноб Кивиненнинг сўзларига кўра, Украинадаги воқеалар Фин томонига “энг муҳим мудофаа чизиғи қулоқлар орасида эканлигини” кўрсатган. Финляндиянинг НАТОга қўшилиши, ҳарбий мутасаддининг фикрича, мамлакат учун мудофаа соҳасида устунлик беради.

Финляндия ва Швециянинг НАТОга интилишлари

Россиянинг Украинага қарши уруш бошлаши ортидан узоқ йиллар давомида бетарафлик мақомида бўлиб келган Финляндия ва Швеция НАТОга қўшилиш ҳаракатига тушди. 

Жорий йилнинг 12 май куни Финляндия Президенти ва Бош вазири мамлакат НАТОга қўшилишини қўллаб-қувватлаши маълум бўлди. НАТО ҳам бу давлатни ортиқча жараёнларсиз ташкилотга олишга тайёрлиги билдирилди.

Бунинг ортидан расмий Москва Финляндия НАТОга қўшилса, Россия ўз миллий хавфсизлигига бу борада юзага келадиган таҳдидларни тўхтатиш учун ҳам ҳарбий-техник, ҳам бошқа характердаги жавоб чораларини кўришга мажбур бўлишини эълон қилди.

11 май куни эса Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон иккала Скандинавия давлатига ташриф буюриб, Швеция ва Финляндия раҳбарлари билан ўзаро хавфсизлик кафолатларини имзолади.

13 май куни эса НАТО аъзоси бўлган Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъзо бўлишига ижобий қарамаслигини билдирди.

15 май куни Финляндия ҳам, Швеция ҳам НАТОга аъзо бўлишга қарор қилганини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Финляндия

Баҳолаганлар

75

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг