Россияда уруш ва сафарбарликка қарши намойишлар бошланди. 1,4 минг одам ҳибсга олинди (фоторепортаж)

Олам

image
0:00
0:00
download

Аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилиши ортидан мамлакат бўйлаб намойишлар бошлангани ҳақида хабар берган эдик.

“ОВД-Инфо” инсон ҳуқуқлари лойиҳаси маълумотларига кўра, 21 сентябрь куни Россия шаҳарларида ўтказилган намойишларда 1400 дан ортиқ одам ҳибсга олинган.

Мамлакат бўйлаб жами 38 та шаҳарда намойишчилар қўлга олинган. Энг кўп одам Санкт-Петербург (565 киши), Москва (536 киши) ва Екатеринбург (48 киши)да қўлга олинган.

Самарада полиция аравачаси ва икки боласи бор аёлни қўлга олган. Улар намойишлар ўтаётган майдон яқинида сайр қилиб юрган бўлган.

Москва ва Санкт-Петербургда полиция намойишчиларни юриш пайтида, шунингдек, метрода шафқатсизларча ҳибсга олган. Ҳуқуқ фаолларининг хабар беришича, намойишчилар ва журналистлар калтакланган.

“Медуза” нашри Россиядаги намойишларда куч тузилмалари ходимлари ўзини қандай тутгани акс этган суратларни жамлади.

Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Владимир Путин Россияда қисман сафарбарлик тўғрисидаги фармонни имзолади, унга кўра 300 минг Россия фуқароси жанговар ҳудудга боради.

Орадан кўп ўтмай Россиядаги “Баҳор” ёшлар ҳаракати Владимир Путиннинг қисман сафарбарлик эълон қилишига жавобан мамлакат бўйлаб намойишлар ўтказишга чақирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин сафарбарлик

Баҳолаганлар

299

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг