Россияда мигрантлар ўрнига маҳкумларни ишлатиш таклиф қилинди

Олам

image
0:00
0:00
download

Россияда меҳнат муҳожирлари етишмаётган соҳаларда ишлаш учун маҳкумларни жалб этиш таклиф қилинди. Федерал жазони ижро этиш хизмати (ФЖИХ) раҳбари Александр Калашников шундай таклиф билдирди.

“Яқинда Владимир Путин (Россия Президенти – таҳр.) яқин қўшни давлатлар – Ўзбекистон, Тожикистон раҳбарлари билан учрашди. Гап бизда ишчи кучи етишмаётган объектлар учун мигрантлар оқимини йўлга қўйиш ҳақида бўлди. Биз ҳақиқатан (ишчи кучини) етказиб бера оламиз”, деган Калашников.

Унинг сўзларига кўра, бу “қулоқлаштириш” бўлмайди, бошқа “янги муносиб шароитлар”. Калашников 188 минг маҳкум жазони мажбурий меҳнатга ўзгартириш учун ариза бериши мумкинлигини маълум қилди. 

Агар улар жазо турини ўзгартирса, иш берувчининг хоҳишига кўра ётоқхонада, ижарада ёки оиласи билан яшаши мумкин бўлади. Шунингдек, у муносиб маош ҳам олади.

Федерал хизмат директори шунингдек омбудсманга мурожаат қилиб, шу мавзуни ҳар бир минтақада кўтаришни сўради.

ИИВ маълумотига кўра, Россияда бугунги кунда миллиондан ортиқ ноқонуний мигрантлар бор. Уларнинг энг кўпи Ўзбекистондан (332 минг).


Мақола муаллифи

Теглар

Россия мигрант

Баҳолаганлар

229

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг