Россияда икки ўзбекистонлик ЙТҲ қурбони бўлди. Беш киши оғир жароҳат олди

Олам

image

Кеча, 1 декабрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бир гуруҳ ўзбекистонликлар минган Volkswagen Polo русумли енгил машина йўлнинг музлаган қисмида автоҳалокатга учради. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди.

ЙТҲ оқибатида икки нафар фуқаро - 27 ёшли аёл ва беш ёшли бола ҳалок бўлган. Беш нафар киши оғир жароҳатлар билан шаҳарнинг 9-болалар ва 23-шифохоналарига ётқизилган. Ҳозир шифокорлар ўта оғир аҳволга тушган машина ҳайдовчиси ва вафот этган боланинг онаси билан боғлиқ жарроҳлик амалиётларини бажармоқда.

Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консулхонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси ходимлари юзага келаётган турли масалаларни жойида ҳал қилиш учун касалхоналарда бўлиб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Россия

Баҳолаганлар

203

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг