Россияда гиёҳванд модда сотаётган тошкентлик эркак ҳибсга олинди

Жамият

image

Бугун, 22 июль куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги “Чёрная речка” дарёси қирғоғида ўзбекистонлик эркак 31 пакет синтетик гиёҳванд моддалар билан қўлга тушди. Бу ҳақда 78.ru хабар берди.

Қайд этилишича, 1976 йил Тошкент шаҳрида туғилган эркак Кострома вилоятининг Галич шаҳрида рўйхатдан ўтиб яшаб келган. У Telegram ижтимоий тармоғида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи онлайн дўконда гаров эвазига наркотик етказиб берувчи бўлиб ишлаган.

Маълум қилинишича, ҳибсга олиш пайтида олиб қўйилган гиёҳванд модда N-метилефедрон альфа-пирролидиновалерофеноннинг ҳосиласи экани қайд этилган. 

Хабарга кўра, полиция ходимлари қидирув жараёнида ушбу моддадан иборат яна 19 та хатчўпни излаб топган. Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 2281-моддаси (Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг ўхшашларини ноқонуний ишлаб чиқариш, сотиш ёки ўтказиш) билан жиноий иш қўзғатилган.

Аввалроқ Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Невский туманида ўзбекистонлик меҳнат муҳожири 12 ёшли қизга нисбатан жинсий тажовуз қилишда гумонланиб, ҳибсга олингани ҳақида хабар бергандик. Бундан ташқари, Россиянинг Ленинград вилоятида одам савдоси билан шуғулланган ўзбекистонлик аёл ҳибсга олинган. Маълум бўлишича, 30 ёшли аёл Фарғона вилояти ИИБ томонидан 2017 йил декабрда қидирувга берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

109

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг