Россия ва Қозоғистон ягона ҳаво мудофаа тизимини такомиллаштирмоқда – Шойгу

Олам

image

Россия ва Қозоғистон ягона минтақавий ҳаво мудофаа тизимини такомиллаштирмоқда. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Қозоғистон Мудофаа вазири Руслан Жаксиликов билан учрашувда айтиб ўтди.

Шойгуга кўра, Россия Қозоғистон билан янги қуролларни синовдан ўтказиш бўйича ҳамкорликни юқори баҳолайди. Хусусан, Москва ва Нур-Султон 2022-2024 йилларга мўлжалланган ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастурини муваффақиятли амалга оширмоқда.

“Ҳамкорликнинг асосий йўналишлари, албатта, Россия Федерацияси ва Қозоғистоннинг ягона минтақавий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини такомиллаштириш, ҳарбий-техник ҳамкорлик, кадрлар тайёрлаш, тезкор ва жанговар тайёргарлик тадбирларидир”, дейди Россия Мудофаа вазири.

Унинг қўшимча қилишича, Россия Қозоғистонга ўзининг асосий стратегик иттифоқчиси ва энг муҳим ҳамкори сифатида қарайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Қозоғистон

Баҳолаганлар

207

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг