Россия Ўзбекистоннинг 8 та шаҳрига парвозларга рухсат берди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 10 март куни Россия Федерал ҳаво транспорти агентлиги (Росавиация) компанияларга Калининграддан Ўзбекистон шаҳарларига мунтазам парвозларни амалга ошириш ҳуқуқини берди. Бу ҳақда Росавиация Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, парвозлар “Уральские авиалинии” компанияси томонидан ҳафтасига уч мартадан қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:

•  Калининград — Қарши;

•  Калининград — Бухоро;

•  Калининград — Самарқанд;

•  Калининград — Фарғона;

•  Калининград — Нукус;

•  Калининград — Наманган;

•  Калининград — Навоий;

•  Калининград — Урганч.

Хабарга кўра, парвозларга рухсат бериш тўғрисидаги Росавиациянинг ушбу қарори халқаро йўналишларда парвозларни тиклаш учун асос бўла олмайди. Рухсат – бу авиакомпаниянинг парвозларни тиклашда фойдаланиши мумкин бўлган ҳуқуқи.

Аввалроқ, Транспорт вазирининг ўринбосари Жасурбек Чориев Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги авиақатновлар март-апрель ойларида тикланиши мумкинлигини айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Росавиация парвозлар

Баҳолаганлар

2873

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг