Россия Украинага учирган ракеталар нархи ҳисоблаб чиқилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Россия Федерацияси Украинадаги уруш давомида умумий қиймати 7,5 млрд доллардан кам бўлмаган 1300 та ракета учирган. Бу ҳақда “Forbes” ўз ҳисоб-китобларига асосланиб, хабар берди.

Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Россия Украинага 235 та “Калибр” ракетасини отган. Украинага учирилган бошқа турдаги ракеталарнинг аниқ сонини ҳисоблаш қийин, аммо Мудофаа вазирлигининг 24 мартдаги маълумотларига кўра, уларнинг нисбати қуйидагича: ракеталарнинг 62 фоизи “Искандар”, 30 фоизи “Х” тоифасидаги ракеталар, ва 8 фоизи “Точка-У” бўлган.

Ракеталарнинг нархи кескин фарқ қилиши мумкин. “Military Russia” сайтининг маълумотларига кўра, “Точка-У” 300 минг долларга баҳоланган, “Калибр” 2006 йилда Ҳиндистон билан экспорт шартномасига мувофиқ 6,5 миллион доллар кўрсатилган. “Х-101” синфидаги ракеталар “Калибр”га қараганда замонавийроқ ва илғор, шунинг учун мутахассисларнинг фикрига кўра, улар бир неча баравар қимматроқ.

Шундай қилиб, барча ҳисоб-китобларга кўра, Украинада учирилган ракеталарнинг умумий қиймати 7,5 миллиард долларга етади. Бу миқдор Россиянинг 85 та субъектидан 82 тасининг йиллик маҳаллий бюджетидан ошади.

Эслатиб ўтамиз, “Forbes” март ойи ўрталарида Россия Украинадаги урушда 5,1 млрд долларга баҳоланган ҳарбий техникасини йўқотганини ҳисоблаб чиққанди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

1405

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг