Россия спортида Ҳабиб Нурмуҳамедов “Йил одами” деб топилди

Олам

image

Россияда “Йил одами” анъанавий  сўровномаси натижалари маълум бўлди. Унга кўра, собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов сўровноманинг спорт йўналиши бўйича Россияда "Йил  одами" деб топилди. Бу ҳақда “Ижтимоий фикр” жамғармаси (ФОМ) маълум қилди.

Аралаш жанг санъати жангчиси (ММА) Ҳабиб Нурмуҳамедов Россия спортида йил одами бўлди. Натижаларига кўра, респондентларнинг уч фоизи UFC собиқ чемпиони учун овоз берган.

Шунингдек, сўровноманинг юқори рейтингида россиялик хоккейчи Александр Овечкин, футболчи Артём Дзюба ва ММА жангчиси Фёдор Емельяненко ҳам жой олган. Респондентларнинг икки фоизи уларнинг ҳар бирига овоз берган. Шу билан бирга, аҳолининг 15 фоизи Россия спортида йил одами йўқлигини айтган, 58 фоизи эса бу саволга жавоб бера олмаган.

Маълумот учун, жорий йилнингнинг март ойида Brand Analytics томонидан олиб борилган тадқиқотга кўра, Ҳабиб Нурмуҳамедов ўз саҳифасидаги обуначилар сони ва фаоллиги бўйича русийзабон Instagram блогерлари рейтингида биринчи ўринни эгаллади.

Аввалроқ, ММА бўйича 2021 йилги мавсум якунига кўра, жаҳоннинг энг яхшилари номи маълум қилинган эди. Эътиборли томони фаолияти якунланганига қарамай, Ҳабиб Нурмуҳамедов совриндорлар қаторидан жой олган.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг