Россия хавфсизлик учун таҳдид – Столтенберг 

Олам

image

НАТО саммити иштирокчилари Россияни ўз хавфсизлигига таҳдид деб ҳисоблайди ва бу ҳақда кейинги йиғилишда эълон қилади. Бу ҳақда НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг “Bild am Sonntag” газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

"Агар дунё ўзгарса, НАТО ҳам ўзгаради, дунё хавфлироқ бўлиб қолди. Биз Россия энди шерик эмас, балки хавфсизлигимиз, тинчлигимиз ва барқарорлигимизга таҳдид эканини эълон қиламиз", дейди у.

Столтенбергга кўра, Хитой ҳам йиғилишда  тилга олинади. 

“Чунки Хитойнинг юксалиши бизнинг манфаатларимиз, қадриятларимиз ва хавфсизлигимизга таҳдиддир", дея қўшимча қилган альянс Бош котиби. 

Маълумот ўрнида, НАТО саммити 28-30 июнь кунлари Мадридда бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

563

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг