Россия хавфсизлик хизмати Эстония консулини ҳибсга олди

Олам

image

Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Санкт-Петербургда Эстония консули Март Лайтени “махфий материалларни олаётган пайт” ҳибсга олди. Бу ҳақда Россия ФХХ Жамоатчилик билан алоқалар маркази хабар берди.

Қайд этилишича, дипломатга нисбатан халқаро қонунларга мувофиқ чоралар кўрилади.

“Ушбу хатти-ҳаракат дипломат мақомига мос келмайди ва Россия Федерациясига нисбатан аниқ душманлик хусусиятига эга”, дейилади ФХХ хабарида.

Халқаро стандартларга кўра, дипломатлар ишлаётган мамлакатда дахлсизлик ҳуқуқига эга. Бироқ, қонун бузилган ёки душманлик ҳаракатлари содир этилган тақдирда, уларни ушбу ҳуқуқдан маҳрум этиш мумкин.

Вена конвенциясига кўра, қабул қилувчи давлат дипломатларни юборувчи давлатга ҳар қандай вақтда ваколатхона раҳбари ёки бошқа дипломатик ишчи “персона нон грата”, деб эълон қилинганини ва уни мамлакатдан чиқариб юбориш тўғрисида хабар бериши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойи охирида Россия Ташқи ишлар вазирлиги Литванинг Москвадаги элчихонасининг икки ходими, шунингдек Латвия ва Эстония элчихоналарининг бир нафар ходими чиқариб юборилганини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

309

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг