Россия қамоқдаги маҳбуслар сони бўйича Европа давлатларини ортда қолдирди

Олам

image
0:00
0:00
download

Россия қамоқхоналардаги маҳбуслар сони бўйича Европада етакчи ўринни сақлаб қолди. Бу ҳақда Лозанна университети мутахассисларининг Европа Кенгаши учун тайёрлаган ҳисоботида сўз боради.

Сўнгги расмий маълумотларга кўра, Россияда 519,6 минг киши панжара ва тиканли симлар ортида сақланмоқда.

Ҳисоботга кўра, Россияда 100 минг кишига 357 нафар маҳбус тўғри келади. Таққослаш учун Туркияда 100 минг кишига 356 нафар, Грузияда 252, Озарбайжонда эса 235 маҳбус тўғри келади.

Энг кам маҳбусларга эга бўлган давлат эса Исландия – 100 минг кишига 45 маҳкум, Финляндия – 100 мингга 50, Голландия ва Норвегия – 100 мингга 59.

Энг ёмон кўрсаткичларга эгалигига қарамай Россияда умуман олганда маҳбуслар сони камаймоқда. Масалан, 2010 йилда 100 минг кишига 575 маҳбус тўғри келган. 

Аксинча, Россия маҳбусларни сақлашга сарфланадиган харажатлар бўйича охирги ўринда туради.

Европа бўйича Россия қамоқхона учун энг кўп пул (4,1 миллиард евро – таҳр.) сарфлайдиган давлат бўлишига қарамай, маҳбусларнинг сони кўплиги учун ҳар бир маҳбусга кунига атиги 2,8 евродан тўғри келади ва бу энг паст кўрсаткич ҳисобланади.

Болгарияда бир нафар маҳбусни сақлаш кунига 5,7 евро, Озарбайжонда 9 евро сарфланади. Маҳбусларга қилинадиган харажатлар бўйича иккинчи ўринда Буюк Британия туради  бир – кишига кунига 136 евро миқдорида умумий бир йилда 3,9 миллиард евро ажратилади. Германия эса кунига бир маҳбус учун 149 евро сарфлаб, бу бўйича биринчи ўринда туради ва йилиги қамоқхоналар учун 3,5 миллиард евро ажратади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг