Россия бош мураббийи Даниянинг ғалабасига ғалати муносабат билдирди

Спорт 13921
image
-

Кеча, 21 июнь куни Евро-2020 “Б” гуруҳи 3-тури доирасида Дания терма жамоаси Россия устидан йирик – 1:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ғалабадан сўнг данияликлар гуруҳда 2-ўринни эгаллаган ҳолда кейинги босқичга йўл олди, Россия эса 4-ўринни эгаллаган ҳолда мусобақадаги юришини тўхтатди.

Ўйин тугагандан сўнг Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов ўзининг Twitter саҳифасида Дания терма жамоаси бош мураббийининг ғалабасига ғалати муносабат билдирди.

“Дания мураббийи мени мағлуб этдим, деб ўйлаяптими? Йўқ, мен ундан устунроқ эдим. Чунки менинг маошим уникидан 10 баробар кўпроқ.

Бас, мени ва терма жамоани танқид қилишни тўхтатинг, Данияни танқид қилинг. Мағлубиятимизда улар айбдор”, дейди Черчесов.

Маълумот учун, Россия гуруҳда Дания ҳамда Финляндия билан бир хил очко тўплаганига қарамай, тўплар нисбатига кўра 4-ўринни эгаллади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 800
Рейтинг: 3
t
×