Россия АҚШ ҳарбийларига ҳужум қилиш учун пул таклиф қилмаган – “Толибон”

Олам

image

“Толибон” радикал ҳаракати Америка ҳарбийларига ҳужум қилиш учун Россия томонидан пул таклиф қилинганини рад этди. Бу ҳақда Толибон сиёсий идораси вакили Шер Муҳаммад Аббос Станикзай бугун, 29 январь куни журналистлар билан учрашувда шундай фикрни илгари сурди.

“Бу мутлақо нотўғри. Биз буни бутунлай рад этамиз”, дейди Шер Муҳаммад ўзига берилган саволга жавобан.

Унга кўра, АҚШ ҳарбий кучлари Афғонистонни эгаллаб олган ва толиблар улар билан 2001 йилдан бери чет элдан ҳеч кимнинг пулига эҳтиёж сезмасдан курашиб келмоқда. 

“Биз босқинчиларга қарши ҳеч қандай мукофотсиз курашмоқдамиз”, дейди ҳаракат вакили.

Маълумот ўрнида, 2020 йил июнь ойида “The New York Times” газетаси Россия ҳарбий разведкасининг маълум бир бўлими “Толибон” радикал ҳаракати жангариларини Афғонистондаги халқаро коалиция ҳарбий хизматчиларига ҳужумлар уюштиришга ундаётгани ҳақида хабар берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Толибон Шер Муҳаммад Аббос Станикзай

Баҳолаганлар

710

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг