Россия АҚШ ҳарбий базасини назоратга олди

Олам

image

Россия ҳарбий полицияси Сурия шимолидаги Кобани яқинидаги аэродромни ҳимояга олди. Бу ерда америкаликлар ташлаб кетган ҳарбий база бор. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Бундан олдин Сурия Ҳукумат қўшинлари Ҳалаб вилояти шимолидаги Метрас аҳоли пунктидаги аэродром устидан назорат ўрнатганди. Аэродромнинг учиш йўлакчаси ёнида АҚШ ҳарбий базаси бўлган. Америкаликлар бу аэродромдан ўз қўшинларини таъминлашда фойдаланган.

Америка ҳарбийлари бу базани 13 ноябрь куни тарк этди. Шундан сўнг, Россия ҳарбийлари тезлик билан базага кириб олди.

Ҳозирда россиялик сапёрлар базани текшириб чиқяпти. Улар америкаликлар базада ўзларидан кейингиларга кутилмаган “совға” қолдириб кетган бўлиши мумкинлигидан хавотирда.

Америкаликлар қолдириб кетган инфратузилма уларнинг бу ерда узоқ муддат қолишни мўлжаллаганига ишора қилган. Базада кўнгилдагидек яшаш учун барча шароитлар яратилган.

Қайд этилишича, тез орада бу базада маҳаллий аҳолига инсонпарварлик ёрдами тарқатиш пунти очилади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ-Россия Сурия ҳарбий база

Баҳолаганлар

252

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг