Россия ҳарбий объектларига яқинлашманг – Зеленский Қрим аҳолисини огоҳлантирди

Олам

image
0:00
0:00
download

Украина Президенти Владимир Зеленский Қрим аҳолисини Россия Федерациясининг ҳарбий объектларидан узоқроқ туришга чақирди. Бу ҳақда у кеча, 30 август куни видеомурожаатида айтган.

Қайд этилишича, Украина раҳбари Қрим аҳолисини Россия Федерациясининг ҳарбий объектларидан узоқроқ туришга чақирган. 

“Бугун мен Қримдаги барча халқимизга мурожаат қилмоқчиман: илтимос, Россия ҳарбий объектларидан, аэродромларидан узоқроқ туринг. Қрим тезроқ озод қилиниши учун, босқинчилар ҳақида билган барча маълумотларни Украина махсус хизматларига етказинг", дейди у.

Шу билан бирга, Президент Запорожье атом электр станцияси ва  Энергодар шахридаги вазият ўта хавфлилигича қолаётганини таъкидлаган. 

“Фақат Украина Запорожье станциясидаги барча жараёнлар стандартлар ва назоратга мувофиқ амалга оширилишига кафолат бера олади. Бу Россияга шунчаки керак эмас”, дейди Зеленский.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) бош директори Рафаэль Гросси бошчилигидаги миссия кеча, 30 август куни Киевга етиб келган.

Маълумот ўрнида, Россия март ойи бошида ЗАЭСни эгаллаб олди, шундан кейин украиналик ходимлар станцияда ишлашда давом этди. 5 август куни украин матбуоти руслар ЗАЭСга тўрт марта ўқ узгани ҳақида хабар берди. Сўнгги кунларда электр станцияси мунтазам равишда ўққа тутилмоқда, бунда Россия ва Украина бир-бирини айбламоқда. Расмий Москвага кўра, Украина бўлинмалари томонидан Запорожье атом электр станциясининг ўққа тутилиши ядровий терроризм акти ва бу Чернобилдан ҳам каттароқ фалокатга олиб келиши мумкин.

Запорожье Европадаги энг йирик атом электр станцияси бўлиб, у Украинадаги барча электр энергиясининг чорак қисмини ишлаб чиқаради. Қарийб 6 минг мегаватт қувватга эга ушбу иншоот олтита энергия блокидан иборат. Ҳозирда атом электр станцияси тўлиқ қувватининг 70 фоизида ишлайди.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

171

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг