Россия ҳар қандай душманни аниқлаш ва қақшатқич зарба беришга қодир — Путин

Олам

image

Россия Ҳарбий-денгиз флотини доимий равишда ва муваффақиятли такомиллаштириб бормоқда ҳамда ҳар қандай душманни аниқлашга ва зарурат бўлса, унга муқаррар зарба беришга қодир. Бу ҳақда кеча, 25 июль куни Россия Президенти Владимир Путин мамлакатнинг бош ҳарбий-денгиз паради бошланишидан олдин айтиб ўтди.

“Россия қисқа вақт ичида етакчи денгиз кучлари орасида муносиб ўрин эгаллади. Камтарин Петров қайиғидан океан зонасининг ва ядровий сув ости кемаларигача бўлган ривожланиш йўлини босиб ўтди. Шунингдек, узоқ ва яқин масофада ҳаракатланадиган ишончли денгиз авиациясига, ишончли қирғоқ мудофасии тизимларига, дунёда ҳанузгача ўхшаши бўлмаган юқори тезлик ва аниқликка эга қуроллар тизимини қўлга киритди ва доимий такомиллаштириб келмоқда”, деган РФ Президенти.

Путин бугунги кунда Россия Ҳарбий-денгиз кучларида мамлакат ва унинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган барча нарсалар борлигини таъкидлади.

“Биз ҳар қандай – сув ости, сув усти, ҳаводаги душманни аниқлаш ва зарурат бўлса, қақшатқич зарба беришга қодирмиз”, дея урғулаган Путин.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Путин

Баҳолаганлар

489

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг