Россия ҳам, Украина ҳам ҳарбий асирларни қийноққа солган – БМТ

Олам

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг Инсон ҳуқуқлари  бўйича бюроси  Россия  ва Украина ўртасида қарийб тўққиз ой давом этган можаро давомида ҳарбий асирлар қийноққа солинганини айтди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, БМТнинг Украинада жойлашган мониторинг гуруҳи ўз хулосаларини урушда иштирок этган 100 дан ортиқ ҳарбий асирлар билан ўтказилган суҳбатларга асослаган. Украиналик ҳарбий асирлар билан суҳбатлар улар озодликка чиққанидан кейин бўлиб ўтган, сабаби уларга Россия ҳибсхоналарига қайта киришга рухсат берилмаган. 

Кузатув миссияси раҳбари Матильда Богнер Женевада бўлиб ўтган матбуот брифингида,  у билан суҳбатда бўлган украиналик маҳбусларнинг кўпчилиги Россия қўшинлари қўлида қийналгани ва  Россиянинг шафқатсиз муомалалари ҳақида хабар берганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу ҳаракат маҳбусларни қўрқитиш ва камситишга қаратилган. 

Мисол тариқасида Богнер Еленовка яқинидаги колонияда украиналик жабрланганлардан бири билан бўлган суҳабатини келтиради. Россияга қарашли қуролли гуруҳ аъзолари унинг жинсий аъзолари ва бурнига симлар боғлаганлигини ва бундан улар шунчаки завқланишини ҳикоя қилиб берган. Бироқ, Россия ҳарбий асирларга нисбатан қийноқлар ва бошқа турдаги ёмон муомалаларни рад этади. 

Шунингдек, Богнер бошқа суиистеъмолликлар қаторида россиялик маҳбусларнинг  қатл этилгани ҳақидаги "ишончли даъволар"ни ҳам маълум қилган ва шу орқали Украина ҳам, Россия ҳам маҳбусларга нибатан шафқатсиз руҳда эканини таъкидлаган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ юздан ортиқ украиналик аёллар Россия билан янги маҳбуслар алмашинуви пайтида уйларига қайтгани ва Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги музокаралар натижасида Киев назорати остидаги Украина ҳудудидан 20 нафар россиялик ҳарбий асир қайтарилгани ҳақида хабар берилган эди.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

86

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг