Россия ҳам Афғонистондан фуқароларни эвакуация қилишни бошлади

Олам

image
“Толибон” АҚШга “қизил чизиқ”ни кўрсатди north_east

“Толибон” АҚШга “қизил чизиқ”ни кўрсатди

Россия Мудофаа вазирлиги Президент Путиннинг буйруғи асосида Россия, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ)га аъзо давлатлар ва Украинанинг 500 дан ортиқ фуқаросини Афғонистондан тўртта ҳарбий самолёт орқали эвакуация қилади. Бу ҳақда ТАСС Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига таяниб хабар бермоқда. 

"Бугун, 25 август куни Владимир Путиннинг кўрсатмаси билан Россия Федерацияси Мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу томонидан Россия, КХШТга аъзо давлатлар (Беларусь, Қирғизистон, Тожикистон) ва Украинанинг 500 дан ортиқ фуқаросини Афғонистон ҳудудидан ҳарбий самолётларида эвакуация қилишни ташкил қилди", дейилади ҳарбий бошқарма хабарида.

Қайд этилишича, эвакуация қилиш учун тўртта ҳарбий самолёт ташкил этилган. Ушбу самолётлар аллақачон Уляновская аэропортида жамланган. 

"Ҳарбий самолётларнинг ҳар бирида парвоз вақтида эвакуация қилинаётган фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатиш ва керакли ёрдамни бериш учун зарур тиббий асбоб-ускуналар ва дори-дармонлар, шунингдек ҳарбий шифокорларнинг тиббий-ҳамширалик гуруҳлари мавжуд", дея таъкидламоқда Россия Мудофаа вазирлиги.

Бундан ташқари, самолётлар ичимлик суви, ёпинчиқ ва озиқ-овқат рационига эга.

Ушбу хабарда Ўзбекистон ҳам КХШТга аъзо давлат сифатида келтирилиб, ушбу мамлакат фуқаролари ҳам Афғонистондан эвакуация қилиниши айтилган. Бироқ, Ўзбекистон КХШТ аъзоси эмас. Президент Мирзиёев жорий йилнинг 23 август куни КХШТнинг Афғонистондаги вазиятга бағишлаб видеоанжуман шаклида ўтказилган навбатдан ташқари сессиясида таклиф этилган меҳмон сифатида иштирок этди, холос.

20 йил деганда Афғонистонни тарк этаётган АҚШ

2001 йили Нью-Йоркда теракт (террорчилик ҳаракати) амалга оширилди. Шундан сўнг, АҚШ ва у аъзо бўлган НАТО кучлари Афғонистонга қўшин киритди. Шу билан Америка тарихида энг узоқ давом этган 20 йиллик афғон уруши бошланди. Кичик Жорж Буш, Барак Обама ва Дональд Трамп каби АҚШ Президентлари ушбу урушни якунлай олмади. Фақат Президент Байден даврига келиб Афғонистондан мамлакат қўшинларини олиб чиқиб кетиш бошланди. Бу жараён жорий йилнинг 31 август куни якунланади. 

Афғонистондаги давлат тўнтариши

Афғонистонни бир йирик куч тарк этиши ортидан бошқа бир куч — “Толибон” мамлакат ҳудудларини эгаллай бошлади. Қайд этиш керакки, АҚШ қўшинларининг Афғонистонни тарк этиши охирига етмай туриб, “Толибон” мамлакат пойтахтини эгаллади. 15 август куни Афғонистон Ислом Республикасини қулатган толиблар 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлиги тузилганини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Россия эвакуация

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг