Роналдунинг маошини ҳеч ким тўлай олмайди — Румменигге

Спорт 4107
image

Италиянинг “Ювентус” клуби футболчиси Криштиану Роналдунинг келажаги ҳали ҳам сўроқ остида турибди.

Португалиялик футболчи ўз Instagram саҳифасида “Ювентус”дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларни рад этган бўлса-да, яқинда ҳужумчининг янги клуб қидираётгани ҳақида яна маълумотлар пайдо бўлганди.

Германиянинг “Бавария” клуби спорт директори Карл-Хайнц Румменигге ҳам ушбу миш-мишларга ўз муносабатини билдирди. Унинг фикрича, ҳозирча ҳеч ким Криштианунинг маошини кўтаришга тайёр эмас. 

“У йилига 70 миллион евро олади, шундан атиги 35 миллиони очиқланган холос. Кекса футболчи учун бундай харажатларни ким тўлай олади? Менимча, ҳеч ким. Шусиз ҳам пандемия сабабли клублар молиявий инқироз ҳолатидан чиққани йўқ. Роналдунинг маоши исталган гранд клуб учун ортиқчалик қилиши аниқ.

Бундан буёғига Европа клубларининг харажатлари борган сари ўсиб бораверади, чунки улар молиявий фейр-плей қоидаларидаги бўшлиқларни осонликча ёпиб кетмоқдалар. UEFA бунга алоҳида эътибор қаратиши лозим”, дейди Румменигге.

Эслатиб ўтамиз, Роналду А Серия 1-туридан ўрин олган “Удинезе”га қарши баҳсни захирада бошлади ва 2-тайм охирида тушиб, гол урди. Бироқ унинг бош билан урган голи офсайд сабаб бекор қилинди. Ўйин томонларнинг 2:2 ҳисобидаги дуранги билан якунланди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 153
Рейтинг: 2.9
t
×