Роналдунинг дебют ўйини учун билетлар нархи кескин кўтарилиб кетди

Спорт 2561
image

Британия матбуоти бугун, 11 сентябрь куни бўладиган “Манчестер Юнайтед” – “Ньюкасл” учрашуви олдидан қизиқарли маълумотлар билан бўлишди.

Бу қарама-қаршиликда “қизил иблислар” ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз дебютини ўтказиши маълум қилинган.

Қайд этиш керакки, чипта нархи 250 фунтдан 700 фунтгача кўтарилди, лекин “қора бозор”дан “билет” олиб ўйинга кириш учун 2500 фунтдан воз кечишга тўғри келади.

Клуб бундай вазиятда чипталарни рўйхатдан ўтказадиган махсус платформалар ишга туширишга ҳаракат қилмоқда, чунки мухлисларга кўпинча сохта билетлар таклиф қилинади.

Эслатиб ўтамиз, айнан "Манчестер Юнайтед"да Криштиану Роналду замонамизнинг энг яхши футболчиларидан бирига айланган. "Қизил иблислар" билан биргаликда португалиялик барча мумкин бўлган совринларни ва ўзининг биринчи "Олтин тўпи"ни қўлга киритди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 88
Рейтинг: 3
t
×