Роналдунинг ажойиб ҳаракатлари “Немис машинаси”ни тўхтата олмади

Спорт 4159
image

Кеча, 19 июнь куни Евро-2020 “F” гуруҳи 2-тури доирасида мезбон мақомидаги Португалия терма жамоаси Мюнхенда Германия терма жамоасини қабул қилди. Кўп томонлама интригага эга бўлган марказий учрашув “немис машинаси”нинг 2:4 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, ҳисобни Португалия терма жамоаси Роналдунинг 15-дақиқадаги голи эвазига очди, сўнгра Германия тезкор икки голи билан ҳисобда олдинга чиқиб олди. Эътиборли жиҳати шундаки, голларнинг ҳар иккиси Португалия футболчилари ҳисобига автогол сифатида қайд этилди (Диаш 35’, Геррейру 39’). 

Иккинчи бўлим бошида яна иккита гол уриб олган немислар ҳисобдаги фарқни янада каттароқ кўринишга олиб келди. Голларга Кай Хаверц ҳамда Робин Госенс 51 ҳамда 60-дақиқаларда муаллифлик қилди. 67-дақиқада Роналдунинг узатмасидан сўнг Диого Жота ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди ва шу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади — 2:4.

Шу тариқа, 3 очкони қўлга киритган Германия гуруҳда 2-ўринга кўтарилиб олди, худди шунча очкоси бор Португалия эса 3-ўринни эгаллаб турибди. Гуруҳ пешқадами эса 4 очко тўплаган Франция терма жамоаси ҳисобланади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 114
Рейтинг: 3
t
×