Роналду жамоадошлари билан хайрлашиб, Англияга учиб кетди

Спорт 16772
image

Бугун, 27 август куни Италиянинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Англияга учиб кетди. Бу ҳақда Россиянинг РБК нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, португалиялик ҳужумчи “Юве”даги жамоадошлари билан хайрлашиб, “Манчестер Сити” клуби билан шартнома имзолаш учун Англияга учиб кетган. “Шаҳарликлар”нинг қатарлик эгалари Криштиану трансфери учун Турин клубига 30 миллион евро миқдорида пул тўлашмоқчи.

Криштиану янги клубида йилига 15 миллион евро маош олиши кутилмоқда. Шартнома 2023 йилгача имзоланади, футболчи эса машғулотларга кейинги ҳафтадан қўшилиши маълум қилинган.

Тез орада трансфер борасида расмий хабар эълон қилинади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1146
Рейтинг: 3
t
×