Роналду ва Месси кетма-кет иккинчи йил мавсумнинг энг яхши ўйинчиси кучли учлигига кирмади

Спорт 1453
image

UEFA 2020-21йилги мавсумнинг энг яхши ўйинчисини аниқлаш мақсадида ўтказилган сўровнома натижаларини эълон қилди.

Унга кўра, сўровноманинг кучли учлигидан Европа Чемпионлар лигаси ғолиблари Жоржиньо ҳамда Н’Голо Канте (иккиси ҳам “Челси”) ва Кевин Де Брюйне (“Манчестер Сити”) ўрин олган.

XXI асрнинг дастлабки икки декадасининг энг кучли ҳужумчилари Лионель Месси ва Криштиану Роналду эса кетма-кет иккинчи мавсумки топ-3 га кира олмаяпти. Аргентиналик футболчи 148 балл билан сўровномада тўртинчи ўринни олган бўлса, Роналду 16 балл билан тўққизинчи поғонани эгаллади. Топ ўнталикка қуйидаги футболчилар кирган:

4. Лионель Месси – 148;
5. Роберт Левандовски -140;
6. Жанлуиджи Доннарумма – 49;
7. Килиан Мбаппе – 31;
8. Раҳим Стерлинг – 18;
9. Криштиану Роналду – 16;
10. Эрлинг Холанд – 15.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 30
Рейтинг: 3
t
×