Роналду ва Месси 10 йилда бизнинг барча рекордларимизни бузиб ташлади — Индзаги

Спорт 16323
image

Италиянинг “Брешиа” клуби бош мураббийи Филиппо Индзаги икки футбол афсонаси Криштану Роналду ҳамда Лионель Месси хусусида фикр билдирди.

“Бизнинг давр футболида ёрқин юлдузлар кўп бўлган, Герд Мюллер, Раул, Роналдиньо, мен ва бошқалар. Бизнинг ўзимизга хос рекордларимиз бор эди ва бу билан биз ажралиб турар эдик. Ёшгина Роналду ва Месси келиши билан эса барча рекордлар бирин-кетин янгилана бошланди ва аллақандай 10 йил ичида улар янгиламаган натижа, рекорд қолмади, улар шунчаки барчасини бузиб ташлашди. Футболда янги саҳифа оча олганликлари билан ҳам улар ҳурматга лойиқ.

Роналду менинг наздимда кучлироқ, унинг жамоаси Еврода ҳам ғолиб чиқса керак, сабаби у жамоани етакламоқда. Унинг Германияга урган голини ўзингиз кўрдингиз, у доим ҳаводан келаётган тўпнинг қаерга тушишини билади ва ўша ерда ҳозир бўлади”, дейди Индзаги. 

Бундан ташқари, собиқ футболчи Роналдунинг жамоадошларига ҳам ёрдам беришини ва жуда фойдали ўйинчи эканлигини таъкидлаган ва Евро-2020 да унга омад тилаган.

Маълумот учун, Португалия – Германия учрашувида немислар рақибини 2:4 ҳисобида таслим этди, Португалиянинг ҳар иккала голида ҳам Криштиану иштирок этди (1 та гол, 1 та голли узатма).

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 935
Рейтинг: 2.9
t
×