Роналду Манчестерда қайси рақамни олиши мумкин?

Спорт 6422
image

Хабарингиз бор, кеча, 27 август куни португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналду “Манчестер Юнайтед” клуби футболчисига айланди.

Қайд этиш керакки, 36 ёшли португалиялик футболчининг ҳали қайси рақам остида тўп суриши ҳақида расмий маълумот берилгани йўқ.

Аммо, АПЛ қоидаларига кўра, Роналду “Ювентус”, “Реал” ва МЮда ҳаракат қилган 7-рақамини ололмайди. Бу рақам ҳозирда Эдинсон Каванига тегишли. Лига қоидаларига кўра, мавсум бошланганидан сўнг рақам алмаштириш таъқиқланган.

Роналду агар Кавани клубни тарк етган тақдирдагина еттинчи рақамни қўлга киритиши мумкин. Аммо, Британия матбуоти берган маълумотларга кўра, Кавани МЮ билан шу ёзда хайрлашишмоқчи эмас.

Ҳозирда Роналду учун 12, 15, 24, 30, 31, 33 ва 35 рақамлари бўш. У шу рақамлардан бири остида тўп суриши мумкин.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 459
Рейтинг: 3
t
×