Роналду кетиш ҳақида кўп ўйларди – Буффон

Спорт

image

“Ювентус” собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффон Турин клубини тарк этиб, “Манчестер Юнайтед”га ўтган Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.

“Менимча, мухлислар ҳеч нарсадан ажабланмаса керак. Роналду ақл бовар қилмайдиган профессионал атлет сифатида машҳур. Криштиану ўзи ҳақида кўп қайғуради ва бунинг учун барча асослари бор. Ўтган уч йил мобайнида у “Ювентус”да яхши ўйнади ва кўплаб голлар урди. Унинг кетиш қарорида мантиқсиз нарсани кўрмаяпман, у бу ҳақда кўп ўйларди”, дейди Буффон.

У, шунингдек, туринликларнинг муваффаққиятсизликларига ҳам тўхталиб ўтди:

“Ювентус” ўтиш даврида. Натижалар ёмонлиги авлодлар алмашинувиданми ёки шунчаки бошқа сабаб туфайлими, уни билмадим? Ушбу воқеалар содир бўлганда, кимдандир воз кечиш керак. Жамоада Массимилиано Аллегри каби мураббий бор экан, асосий мақсадга эришишга ишончим комил”.

Маълумот учун, Жанлуижи Буффон “Ювентус” сақида 685 ўйинда майдонга тушиб, 539 зарбани бартараф эта олмаган. 322 учрашувда эса дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ювентус МЮ Роналду Буффон Парма

Баҳолаганлар

170

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг