Роналду фирибгарликка учрагани маълум бўлди

Спорт 17297
image

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду туристик агентлик компаниясининг аёл ҳодими томонидан фирибгарликка учрагани маълум бўлди. Бу ҳақда “Eurosport” нашри хабар берди.

53 ёшли аёлнинг фирибидан Роналдудан ташқари Нани ҳамда агентлар Мануэль Фернандеш ва Хорхе Медеш ҳам жабр кўрган.

Маълум бўлишича, 3 йилдан ортиқ вақт давомида португалиялик ҳужумчи туристик компаниянинг аёл ходимига кредит карталари ва кодларини ишониб топширган ва шу туфайли, у алданиб қолган. 2007 йилнинг февралидан 2010 йилнинг июлигача Роналдунинг МЮ ва “Реал Мадрид”га қарши ўйинлари пайтида, туристик агентлик унинг номидан 200 дан ортиқ саёҳатга буюртма берган, аммо футболчи бу саёҳатларни амалга оширмаган. Етказилган зарар умумий миқдорда 288 минг еврони ташкил этган.

Қайд этилишича, аёл 2017 йилда жиноят содир этганликда айбланиб, 4 йил муддатга қамоқ жазосига маҳкум қилинган. “Marca” нашрининг хабар беришича, у қурбонларга пулини қайтариб бериши лозим.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1141
Рейтинг: 2.9
t
×