“Рома” футболчисига айланган Шомуродов эртага Португалияга учиб кетади

Спорт 9878
image
-

Хабарингиз бор, Италиянинг “Женоа” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов ижара асосида “Рома” сафига қўшилди.

“Football Italia” нашрининг хабарига кўра, ўзбекистонлик футболчи Герман Ткаченко бошчилигидаги агентлари ҳамроҳлигида Римга учиб борган. Шомуродов бугун, 31 июль куни “Рома” қароргоҳида тиббий кўрикдан ўтиб, эртага, 1 август куни янги жамоасининг мавсум олди йиғинига қўшилиш учун Португалияга жўнайди.

Аввалроқ, Рим клуби ўзбекистонлик ҳужумчини кейинчалик сотиб олиш шарти билан бир йиллик ижарага олаётгани, Шомуродов учун Генуя клубига тўланадиган бир йиллик ижара ҳақи 2,5 миллион еврони ташкил этиши ва трансфер қиймати бонуслар ҳисобида 20 миллион еврогача етиши ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов 2020 йилда “Ростов”дан “Женоа”га 7,5 миллион евро эвазига ўтганди. Унинг ҳозирги клуби билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар белгиланган. 

Маълумот учун, Элдор А Серия ўтган мавсумида 31 ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва битта голли узатма амалга оширган

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 518
Рейтинг: 3
t
×