Рогозин яна бир турдаги қурол Учинчи жаҳон урушига сабаб бўлишини айтди

Олам

image

Келажакда қайсидир давлат аппарат ёрдамида сунъий йўлдошга қарши қуроллардан фойдаланиши учинчи жаҳон урушининг бошланиши бўлади. Бу ҳақда “Роскосмос” бош директори Дмитрий Рогозин айтиб ўтди

“Бировнинг космик кемасини йўқ қилиш учинчи жаҳон уруши эканлигини ёдда тутиш керак. Яъни, бу шак-шубҳасиз “casus belli” (уруш эълон қилишнинг расмий сабаби)”, дейди Рогозин.

У сунъий йўлдошга қарши қуролларни синовдан ўтказишга мораторий қўйишга чақираётган АҚШ вакилларига ишонмасликка чақирган. “Роскосмос” бош директорининг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар аллақачон зарур синовларни ўтказган ва уларни якунлаган, энди эса ўзини “тинчлик кабутари қилиб кўрсатмоқда”.

Шунингдек, у инсоният тез орада коинотда оммавий қирғин қуроллари ҳақиқатга айланадиган дунёда яшашидан қўрқишини билдирди. Қўшма Штатларда бундай ишланмалар аллақачон мавжуд - хусусан, уларнинг X-37B махфий мини-шаттли ҳам разведка машиналари, ҳам қуроллар ўрнида ишлатилиши мумкин.

“Хитой ҳамда Россиянинг коинотга қурол-яроғ учирилишини тақиқловчи шартнома бўйича қўшма таклифи бор, бироқ Қўшма Штатлар бу таклифларга жавоб бериш ўрнига бемаъни баёнотлар бермоқда”, дейди Рогозин.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 апрель куни Америка Қўшма Штатлар сунъий йўлдошга қарши қуролларни синовдан ўтказишга мораторий киритганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1228

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг