Риштондаги “ҳашар”дан кейин туман ҳокими ўзгарди

Жамият

image

Фарғона вилояти Риштон тумани ҳокими Таваккалжон Раҳимов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Туман Халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида шу тўғрида қарор чиқарилди.

Сессия ишида ташкилиш масаладан ташқари, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласи фаоллар иштирокида танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.

2018 йил февраль ойидан буён туман ҳокими бўлиб ишлаб келган Таваккалжон Раҳимовнинг ўнига вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Суфҳонжон Солиев Риштон тумани ҳокими этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Фарғона вилояти, Риштон туманидаги воқеалар алангаси эндигина сўнишни бошлаганда, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги туман раҳбариятига нисбатан янги айбловлар билан чиққанди.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов Риштон

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг