Режимга таҳдид: Ким Чен Ин йиртиқ жинси кийишга тақиқ қўйди

Олам

image
0:00
0:00
download

Корея Халқ Демократик Республикаси раҳбари Ким Чен Ин фуқароларга йиртиқ ёки тор жинси кийишни тақиқлади, унинг фикрича бу режим ағдарилишига сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Daily Mirror” хабар берган. 

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакат ёшлари чет эл таъсирига тушиб қолишидан қўрқади, шунинг учун ҳам тақиқланган кийимни кийиш ижтимоий тузумга таҳдид белгиси сифатида қаралади. 

Шунингдек, КХДРда бўялган сочлар, пирсинг ва экстравагант “антисоциалистик” соч турмаклари ҳам тақиқланди. Мамлакат аҳолисига соч турмаклашнинг чекланган рўйхати тақдим этилди. 

Қайд этилишича, “The Rodong Sinmun” давлат газетаси Ким Чен Иннинг янгиликларини қўллаб-қувватлашга чақирган. 

“Тарих бизга агарда ўз ҳаёт тарзимизга риоя қилмасак, мамлакат иқтисодий ва мудофаа қудратидан қатъи назар, заифлашиши ва охир-оқибат ҳўл девор каби қулаши мумкинлиги тўғрисида муҳим сабоқ беради”, деб ёзилган газетада.

Эслатиб ўтамиз, Ким Чен Ин жорий йилнинг апрель ойида мамлакатдаги вазият ҳар қачонгидан ҳам ёмонроқ эканини тан олганди. 

БМТ маълумотларига кўра, 2019 йилда КХДР аҳолисининг 40 фоизи озиқ-овқатга муҳтож яшаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ким Чен Ин

Баҳолаганлар

313

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг