Рейтинг: Ўзбекистон интернет тезлиги МДҲда атиги 2 та давлатдан юқорироқ

Жамият

image

Ookla компаниясига тегишли Speedtest.net интернет-сервиси 2021 йилнинг май ойи якунларига интернет тезлиги бўйича маълумотларни эълон қилди. Унда дунёдаги давлатларнинг мобил ва симли интернет тезлиги таққослаб чиқилган.

Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича 137 давлат ичида 120-ўринда қайд этилган. Бу 2021 йилнинг апрель ойига нисбатан 4 поғона баландроқ. Ўзбекистонда Интернетдан ўртача юклаб олиш тезлиги 18,56 Мб/с, юклаш тезлиги эса 9,28 Мб/с.

Симли интернет борасида Ўзбекистон 180 давлат орасида 91-ўринга жойлаштирилган. Интернетдан ўртача юклаб олиш тезлиги 40,54 Мб/с, юклаш тезлиги эса 39,14 Мб/с.га тенг. Ўзбекистон рейтингда апрель ойига нисбатан 3 поғона юқорилаган.

МДҲ ва Болтиқбўйи давлатлари ичида мобил интернет тезлиги бўйича Литва — 30, Эстония — 32, Молдова — 60, Латвия —58, Арманистон —80, Озарбайжон —68, Гуржистон (Грузия) — 64, Украина — 82, Россия — 87, Қозоғистон — 85, Қирғизистон — 96, Беларусь — 123, Тожикистон — 129-ўринда жойлаштирилган.

МДҲ ва Болтиқбўйи давлатлари ичида симли интернет тезлиги бўйича Латвия —33 , Литва — 32, Россия — 52, Эстония — 54, Молдова — 36, Беларусь — 61, Украина — 59, Қозоғистон — 67, Қирғизистон — 84, Арманистон — 104, Гуржистон (Грузия) —111, Озарбайжон — 125, Тожикистон — 100, Туркманистон сўнгги 180-ўринда жойлаштирилган.

Рўйхатда мобил интернет тезлиги бўйича Бирлашган Араб Амирликлари, симли интернет тезлиги бўйича Сингапур биринчи поғонадан жой олган.

Диёра Абдураҳмонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

423

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг